18:20 | 08.07.24

                       

Андижонда Cobalt йўлдан ўтаётган қизчани уриб юборди

Андижонда Cobalt йўлдан ўтаётган қизчани уриб юборди. Қизча шифохонага ёткизилган.

Андижонда Cobalt уриб юборган қизча шифохонага ётқизилди. Бу ҳақда Андижон вилояти ЙҲХБ матбуот хизмати хабар берди.

Маълум қилинишича, 2024 йил 08 июль куни Андижон шаҳар Ўзбекистон кўчаси Korzinka супермаркет олдидаги тартибга солинмаган пиёдалар ўтиш жойида, ҳайдовчи, 1999 йилда туғилган А.Х. ўзининг Cobalt русумли транспорт воситасида ҳаракатланиб келаётган вақтида, йўлнинг ўнг тарафидан чап тарафига кесиб ўтаётган пиёда, 2014 йилда туғилган Т.С.ни уриб юбориб, йўл-транспорт ҳодисасини содир этган.

Ушбу ЙТҲ оқибатида пиёда Х.С. тан жароҳати олиб шаҳар шифохонасига ёткизилган.

Ҳолат юзасидан, ҳозирда Андижон шаҳар ИИО ФМБ ЙҲХБ масъул ходимлари томонидан дастлабки суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: