10:15 | 09.07.24

                       

Қорамолларда янги касаллик учраётгани ҳақидаги хабарларга изоҳ берилди

Қорамолларда янги касаллик учраётгани, Андижондаги бозорлар тозалов учун ёпилгани ҳақидаги хабарларга изоҳ берилди (видео).

Ижтимоий тармоқларда қорамолларда янги касаллик учраётгани ва Андижондаги қорамол ва чорва бозорлари тозалов учун ёпилгани ҳақида хабарлар тарқалди. Вилоят ҳокимлиги мазкур хабарларга муносабат билдирди.

Андижон вилояти ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш бошқармаси бошлиғи Дилмурод Қаюмовнинг таъкидлашича, вилоятдаги қорамолларда янги касаллик тури аниқланмаган.

«Бугунги кунда вилоятимизда эпизодик вазият барқарор. Барча туман ва шаҳарларимизда штаблар ташкил қилинган, доимий фаолият юритиб келмоқда. Бундан ташқари, ҳайвон бозорлари ветеринария мутахассислари томонидан назоратга олинган. Деҳқон бозорларида гўшт ва гўшт маҳсулотлари тўлиқ ветеринария назорати остида истеъмолга чиқарилмоқда», дейди бошқарма бошлиғи.

Маълумот учун, касалликка гумон қилинган қорамоллар назоратга олиниб, таҳлил текширувлари ўтказилмоқда, унинг натижалари бўйича ахборот берилади.

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: