18:13 | 12.07.24

                       

Ижтимоий тармоқларда ёлғон хабар тарқатган икки шахсга нисбатан чора кўрилди

Ижтимоий тармоқларда Самарқандда аёл фарзандларини сувга ташлаб юбормоқчи бўлгани ҳақида ёлғон хабар тарқалди. Ушбу хабарни тарқатган икки шахсга нисбатан чора кўрилган (видео).

Ижтимоий тармоқларда ёлғон хабар тарқатган шахсларга нисбатан жарима жазоси тайинланди. Бу ҳақда ИИБ матбуот хизмати хабар берди.

Маълум қилинишича, «Кеча Самарқанд вилояти Жомбой туманида бир аёл 2 фарзандини ташлаб юбормоқчи бўлди» мазмунидаги ёлғон хабар ижтимоий тармоқларда тарқалган. Ушбу хабарларни тарқатган икки нафар шахсларга нисбатан Жиноят ишлари бўйича Жомбой тумани суди томонидан Маъмурий Жавобгарлик тўғрисидаги Кодексининг 202-прим 2-моддаси (Ёлғон ахборот тарқатиш) билан жарима жазоси тайинланган.

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: