14:48 | 14.07.24

                       

Тошкентда 32 ёшли эркак алдов йўли билан фуқаронинг пулларини ўмарди

Тошкентда 32 ёшли эркак алдов йўли билан фуқаронинг пулларини ўмарди. Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилган.

Тelegram’да фуқарони алдаб, пулларни ўзлаштирган шахс аниқланди. Бу ҳақда ИИВ ТҚД Киберхавфсизлик маркази матбуот хизмати хабар берди.

Қайд этилишича, Тошкент шаҳрида яшовчи 39 ёшли Ў.Й. ИИОга мурожаат қилиб, ўзининг банк картасидаги 6.100.000 сўм пуллари номаълум шахс томонидан ўзлаштирилганлигини маълум қилган.

Ўтказилган тезкор-қидирув тадбирлари натижасида, мазкур жиноятни Тошкент вилоятида яшовчи 32 ёшли К.Ё. содир этганлиги аниқланган.

Гумонланувчи сифатида тергов органларига жалб этилган, К.Ё., интернет фойдаланувчиларига Telegram’да «LED-экран» орқали реклама қилиб беришликни айтиб, уларни қизиқтириб, тўловларни олдиндан амалга оширишлари кераклигини айтган ҳолда пулларини ўзининг банк картасига ўтказиб олгандан сўнг ёзишмаларни ўчириб юборган ва мазкур пулларни ўз эҳтиёжлари учун сарфлаб юборган.

Ҳолат юзасидан К.Ё.га нисбатан Жиноят кодексинингнинг 168-моддаси 3-қисми ”г” банди билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: