18:35 | 15.07.24
Қишлоқликларни «жирканч махлуқлар» деб атаган қизга суд ҳукми ўқилди. Суд давомида қиз ҳолатга ойдинлик киритган.
Қишлоқликларни ҳақорат қилган қизга 6 млн жарима белгиланди.
Маълум бўлишича, ижтимоий тармоқларда қизнинг қишлоқликларни ҳақорат қилиб, «жирканч махлуқлар» деган видеоси тарқалган. Бу эса жамоатчилик норозилигига сабаб бўлган.
«Бу воқеа 2023 йил октабр ойларида бўлган. Битта шахс менга нисбатан ҳақорат қилган. Яъни жонли эфиримда онадан сўккан. Шахсиятимга теккан. Шунинг учун, мен шу шахсга нисбатан бу сўзларни айтганман ва тегишли жойларда мен аллақачон халққа нисбатан умумий қилиб айтиб юборган сўзларим учун жавоб бериб бўлганман. Энди ҳозир эски видеоларини сайтларга тарқатиб юборишган қўштирноқ ичидаги блоггерлар. У гапларни жонли эфирда айтганман ўша шахсга нисбатан ва бу нарсани кесиб эфирдан Instagram’га бўрттириб чиқаришган», — деди ҳуқуқбузар қиз судда.
Унга суд давомида қилган ишидан пушаймон бўлгани ҳақида савол беришганида, «мен бу иш учун жавоб бериб бўлганман» дея жавоб берди.
Суд хулосасига кўра, ҳуқуқбузар Маъмурий Жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 41-моддаси (Ҳақорат қилиш) билан айбли деб топилиб, баъзавий ҳисоблашнинг 20 баравари яъни 6 миллион 800 минг сўм жаримага тортилган.
Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: