15:32 | 19.07.24

                       

Ўзбекистонда шаҳарсозлик фаолияти объектларида мажбурий экспертиза ўтказилади

Ўзбекистонда шаҳарсозлик фаолияти объектларида мажбурий экспертиза ўтказилади. Улар шаҳарсозлик норма ва қоидаларида белгиланган талабларга мос бўлиши керак.

Ўзбекистонда ногиронлиги бўлган шахсларга қулай ва тўсиқларсиз муҳит яратилади. Бу ҳақда Ҳуқуқий ахборот канали хабар берди.

Маълум қилинишича, 18 июль Президент қарори қабул қилинди. Унга кўра, реконструкция қилинадиган ва таъмирланадиган шаҳарсозлик фаолияти объектларининг шаҳарсозлик ҳужжатлари лойиҳаларининг техник қисми ногиронлиги бўлган шахсларга шароитлар яратиш бўйича шаҳарсозлик норма ва қоидаларида белгиланган талабларга мувофиқлиги юзасидан мажбурий экспертизадан ўтказилади.

Ҳар йили «Хавфсиз йўл ва хавфсиз пиёда» республика жамғармаси маблағларининг камида 10 фоизи чорраҳаларда ногиронлиги бўлган шахслар (пиёдалар) учун хавфсиз ва тўсиқсиз муҳит яратиш бўйича қурилиш-таъмирлаш ва жиҳозлаш ишларига йўналтирилади.

2025 йил 1 январдан белгиланган фаолият турлари бўйича лицензия беришда объектда шаҳарсозлик норма ва қоидаларида белгиланган талабларга мувофиқ ногиронлиги бўлган шахсларга тўсиқларсиз муҳит яратилганлиги бўйича Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги соҳасида назорат қилиш инспекциясининг хулосасини олиш талаб қилинади.

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: