16:04 | 19.07.24

                       

Бухорода 3,9 млрд сўмлик электр энергиясидан ноқонуний фойдаланганлар ушланди

Бухорода 3,9 млрд сўмлик электр энергиясидан ноқонуний фойдаланганлар ушланди. Ҳолат юзасидан тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Бухоро туманида 3,9 млрд сўмлик электр энергиясидан ноқонуний фойдаланган фермер хўжаликлари аниқланди. Бу ҳақда Прокуратура Департаменти матбуот хизмати хабар берди.

Маълум қилинишича, ўтказилган назорат тадбирларида «Б.» МФЙ ҳудудида фаолият юритувчи фермер хўжаликлари масъул шахслари қуввати 55 кВт бўлган сув насосини тижорат мақсадида электр тармоғига ўзбошимчалик билан яширинча улаб, 3,9 миллиард сўмлик электр энергиясидан ноқонуний фойдаланганликлари аниқланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 169-моддаси (ўғрилик) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: