19:21 | 20.07.24
Чилонзорда 40 ёшли эркак 19 ёшли қизларга жинсий зўравонлик қилди. Зўравонга кескин қаршилик кўрсатгани учун қизлар ҳам жазоланди.
Тошкент шаҳар Чилонзор туманида 40 ёшли эркак 19 ёшли қизларга жинсий зўравонлик қилди. Бу ҳақда Сукут сақлама лойиҳасининг саҳифасида маълум қилинди.
Маълумотларга кўра, 19 ёшли икки қизга 40 ёшли эркак машинасига ўтиришни қатъий таклиф қилган. Аммо қизлар рад этишган. Кейин яна қатъийроқ ва қўполроқ таклиф қила бошлаган. Қизлардан бири чидай олмай унга ўрта бармоғини кўрсатган. энди бу қиз майда безорилик учун 1 миллион 20 минг сўм жарима тўлаши керак бўлади.
Иш материалларидан маълум бўлишича, 27 июнь куни 19 ёшли қиз дугонаси билан йўлни кесиб ўтаётганда уларнинг йўлини 40 ёшли эркак «Матиз»да тўсиб қўйган. Шундан сўнг у қизларга машинасига ўтиришни буюрган. Қизлар унга кетишни бир неча марта такрорлаган. Лекин эркак уларни «бузмаслиг»ини айтиб, машинага ўтиришни сўраган. Қизлардан бири бу гапга чидай олмай унга ўрта бармоғини кўрсатган.
Қизларнинг сўзларига кўра, Қушмурод Бобомуродов уларга нисбатан ўта қўполлик қилган, бир неча марта тинч қўйинг, деб айтишларига қарамай, уларни ташлаб кетмаган.
Фуқаро 1984 йилда туғилган Бобомуродов Қўшмурод Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 41-1-моддасида (жинсий зўравонлик) назарда тутилган ҳуқуқбузарликни содир этганликда айбдор деб топилиб, 3 сутка муддатга маъмурий қамоққа олинган. Ҳуқуқбузарга ўрта бармоғини кўрсатган қиз ҳам айбли деб топилган. У 183-модда (майда безорилик)да назарда тутилган жиноятни содир этганликда айбдор деб топилган. Унга 1 020 000 сўм миқдорида жарима солинган.
«Қандай қилиб зўравонлик қурбонининг ўзи айбланувчига айланди? Ёки бизнинг ҳуқуқ-тартибот тизими қизлардан шунчаки туриб, бундай «аванс»ларни хушмуомалалик билан қабул қилишини кутадими?
Бундай ҳолатлар ҳуқуқни муҳофаза қилиш тизимининг жабрланувчиларни ҳимоя қилишни бузиши мумкин, кейинчалик улар ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларига нотўғри хатти-ҳаракатларда қарши айблов қўйилишидан қўрқиб, мурожаат қилмасликлари мумкин», дейилади хабарда.
Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: