23:15 | 22.07.24

                       

Самарқандда фуқаролар номига кредит олган жиноятчи ушланди

Самарқандда фуқаролар номига кредит олган жиноятчи ушланди. У жабрланувчиларнинг шахсий маълумотларини сохта ҳавола билан топган.

Самарқандда фуқаролар номига номаълум сабабларга кўра кредит расмийлаштирган шахс аниқланди. Бу ҳақда ИИВ ТҚД Киберхавфсизлик маркази матбуот хизмати хабар берди.

Маълум қилинишича, Самарқанд вилоятида яшовчи гумонланувчи Н.С. жабрланувчи 39 ёшли Т.К. ва Р.З.га SMS хабарнома (сохта ҳавола) юбориш орқали уларнинг шахсий маълумотларини қўлга киритган. У жабрланувчиларнинг банк мобил иловасига иккинчи фойдаланувчи сифатида уланиб олиб, уларнинг номидан 13.500.000 сўм ва 12.300.000 сўм онлайн кредит расмийлаштирган. Сўнгра, у мазкур пулларни ўзининг фойдаланувида бўлган банк пластик картасига ўтказиб олган.

Ҳолат юзасидан Н.С.га Жиноят Кодексининг 169-моддаси 3-қисми «б» банди билан жиноят иши қўзғатилди.

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: