11:00 | 23.07.24

                       

Тошкентда 22 ёшли йигит гиёҳвандлик воситалари билан ушланди

Тошкентда ўтказилган тезкор тадбирда 22 ёшли йигит машинасида синтетик гиёҳвандлик воситаларини сақлаб келгани аниқланди.

Тошкентда кўп миқдорда синтетик гиёҳвандлик воситаларини сотиш мақсадида сақлаётган шахс қўлга олинди. Бу ҳақда ИИББ матбуот хизмати хабар берди.

ИИББ матбуот хизмати

Маълум қилинишича, 2024 йилнинг 15 июль куни маъсуллар томонидан ўтказилган тезкор тадбирда, 2002 йилда туғилган шахс (А.Т.) ўзининг Тracker автомашинасида вазни 1 кг 433 гр бўлган «мефедрон» синтетик гиёҳвандлик воситасини сотиш мақсадида сақлаб келаётганлиги аниқланиб, далилий ашё билан ушланган.

ИИББ матбуот хизмати

Аниқланишича, 22 ёшли йигит синтетик воситани бўлакларга бўлиб, контактсиз манзил («закладка») орқали сотишни режалаштирган. Ҳолат юзасидан Жиноят кодекси 273 моддаси (гиёҳвандлик воситалари, уларнинг аналоглари ёки психотроп моддаларни ўтказиш мақсадини кўзлаб қонунга хилоф равишда тайёрлаш, олиш, сақлаш ва бошқа ҳаракатлар қилиш, шунингдек, уларни қонунга хилоф равишда ўтказиш) 5-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.

ИИББ матбуот хизмати

Ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: