19:33 | 23.07.24
«Машинасининг 'лобовой'ини синдирдим». Мадина Ниғматуллаева эри унга хиёнат қилгани ҳақида гапириб берди.
Собиқ актриса ва журналист Мадина Ниғматуллаева YashinTv лойиҳасига берган интервьюда эри унга хиёнат қилгани ҳақида гапириб берди.
Мадина тўйдан олдин турмуш ўртоғи кўп қизлар билан гаплашганини айтди, шунингдек, у тўйдан кейин бир маротаба бегона қиз билан ёзишмаларини топиб олганини ҳам айтган.
«Лекин ўша воқеадан ҳам ўзимга хайр топганман. Менга офис очиб берганлар. Ментал генетикани ўрганардим.
Ўшанда мен ўзимга, орзуларимга, мақсадларимга хиёнат қилганимни тушуниб етганман. Қачонки мен ўзимга қайтсам, атрофимдагилар ҳам ўзгаришига ишонганман.
Аввал дод вой солганман, жанжаллар кўтарганман, машинасининг ойналарини синдирганман», дейди Мадина.
Унинг айтишича, ҳеч қачон эрининг телефонини ковламаган. У, шунчаки, очиқ турган ёзишмаларни ўқиб қолган ва жанжал кўтарган.
Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: