12:00 | 24.07.24

                       

Тошкентда ниқоб кийган фуқаролар кўчадаги дарахтни кесиб кетди

Тошкентда ниқоб кийган ҳолда кўчадаги дарахтни кесиб ташлаган фуқаролар қўлга олинди.

Тошкентда дарахтни кесиб кетган ниқобли фуқаролар қўлга олинди. Бу ҳақда Тошкент шаҳар Экология бошқармаси матбуот хизмати хабар берди.

Маълум қилинишича, Мирзо Улуғбек туманида 14 июль куни соат 00:55 атрофида ниқоб кийган икки нафар номаълум шахс Lacetti русумли автомашинада фуқаро М.З.нинг уйига келиб, уйи олдидаги дарахтни кесиб ташлашган. Ушбу ҳодиса юзасидан туман ИИО ФМБ томонидан терговга қадар текширув ўтказилган.

Аниқланишича ушбу ҳуқуқбузарликни 1989 йилда туғилган О.У. ва 1990 йилда туғилган Н.Ғ.лар содир этган. Ҳозирда ҳолат юзасидан терговга қадар текширув ишлари олиб борилмоқда.

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: