8:18 | 29.07.24

                       

Ўзбекистонда овчилик хўжаликларига ер онлайн-аукцион орқали берилади

Ўзбекистонда овчилик хўжаликларини ташкил этиш учун ер электрон онлайн-аукцион орқали берилади.

Ўзбекистонда Ов қилиш ва овчилик хўжаликлари фаолияти янада такомиллаштирилади. Бу ҳақда Ҳуқуқий ахборот канали хабар берди.

Қайд этилишича, 23 июль куни Президент Фармони қабул қилинди. Фармонга кўра, 2024 йил сентябрдан ов қилиш фақат овчилик хўжаликлари ҳудудида амалга оширилади ва овчилик хўжаликлари ҳудудидан ташқарида ов қилишни амалга ошириш тақиқланади.

Шунингдек, овчилик хўжаликларини ташкил этиш учун ер юридик ва жисмоний шахсларга электрон онлайн-аукцион орқали 49 йил муддатга қуйидаги босқичларда ижара ҳуқуқи асосида ажратилади:

  1.  босқичда – 10 йил муддатга (инвестиция ва шартномавий мажбуриятларни бажариш натижаларига кўра);
  2.  босқичда – 10 йил муддатга;
  3. босқичда – 29 йил муддатга.

Бунда, 2 йил муддат ичида ёввойи ҳайвонларни етиштириш ва такрор кўпайтириш бўйича питомниклар инфратузилмаси ёки такрор кўпайтириш участкаси ташкил қилинмаса, ижара шартномаси бекор қилинади.

Бундан ташқари, электрон онлайн-аукцион ғолиби бўлган юридик ва жисмоний шахсларга овчилик хўжаликларига (овчилик базалари ва питомникларга) туташ ҳудуддаги ов қилиш жойлари овчилик хўжалигини юритиш учун бириктириб берилади.

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: