15:11 | 01.08.24
Қамчиқ довонида юк машинасининг тормози ишламай қолди. У қарама-қарши йўлда кетаётган Matiz'га урилиб, жарликка қулаган (видео).
Қамчиқ довонида юк машинаси тормози ишламай қолиши оқибатида содир бўлган ЙТҲда икки киши ҳалок бўлди. Бу ҳақда «Севимли» телеканали «Замон» информацион дастурида хабар берилди.
Ҳодиса 31 июль куни соат 16:00 ларда А-373 Тошкент—Ўш автомобиль йўлининг 242 километрида юз берган. Тошкент—водий йўналишида ҳаракатланган юк машинаси бошқарувни йўқотиб, йўл ўртасидаги бетон тўсиққа урилган ва қарама-қарши йўналишга ўтиб кетиб, Cobalt ва Matiz автомобиллари билан тўқнашган. Аниқланишича, юк машинасининг тормози ишламай қолган.
ЙТҲ оқибатида Matiz ва юк машинаси жарликка тушиб кетган. Икки нафар фуқаро воқеа жойида ҳалок бўлган.
ФВВ қутқарувчилари махсус техникалар ёрдамида ҳар икки автомобилни чуқурликдан олиб чиқиб, вазият оқибатларини бартараф этган. Ҳозирда тегишли ташкилот ходимлари томонидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.
Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: