17:33 | 01.08.24
«Тоштурма»да атиги 4-6 соат давомида сув берилаётгани, махбуслар ҳақида етарлича қайғурилмаётгани норозиликларга сабаб бўлди.
Халқ тилида «Тоштурма» номи билан танилган қамоқхонада кунига атиги 4-6 соат давомида сув берилаётгани айтилмоқда. Бу ҳақда адвокат Абдумалик Абдуллаев ўз саҳифасида ёзиб қолдирди.
Унга кўра, халқ тилида «Тоштурма» номи билан танилган, ИИВ ҳузуридаги ЖИЭД Марказий тергов ҳибсхонасида сақланаётган маҳбусларда шу кунларда муассасада сув таъминотида жиддий узилишлар бўлаётганидан, хусусан, суткасига атига 4-6 соат давомида сув берилаётганидан оммавий норозилик кайфияти юзага келган.
Шунингдек, камераларда белгиланган меъёрдан ортиқ маҳбуслар сақланишига йўл қўйилаётгани, маҳбусларнинг соғлиғи борасида етарлича қайғурилмаётгани, тиббий хизмат талаб даражасида йўлга қўйилмагани ҳам норозиликлар кўламини янада кучайтираётгани таъкидланди.
«Шу муносабат билан Олий Мажлиснинг инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман)ни зудлик билан юқоридаги ҳолатларни ўрганиб, тегишли муносабатини билдиришга чақирамиз», — деб ёзмоқда адвокат.
Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: