18:13 | 02.08.24

                       

Россияда ўзбек йигити вояга етмаган қизни ўпгани учун қамалди

Россияда ўзбекистонлик йигит вояга етмаган қизни ушлаб ўпгани учун 7 йилга қамалди.

Россияда ўзбекистонлик йигит кичкина қизчага нисбатан шилқимлик қилгани аниқланди.

Маълум бўлишича, 2024 йил февраль ойида Обнинск шаҳрида рус қиз темир йўл вокзалидан ўтиб кетаётганда бир йигит унинг олдига келиб, бўйнидан ушлаб, ўпган.

Кейинчалик қиз бу ҳақда ота-онасига айтган. Тезкор тадбир давомида ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимлари томонидан ҳуқуқбузар қўлга олинган. Маълумотларга кўра, ҳуқуқбузар ўзбек йигити.

Суд жараёнида йигит Жиноят кодексининг 132 моддаси (14 ёшга тўлмаган шахсга нисбатан зўравонлик ва зўравонлик қўллаш билан таҳдид қилишдан фойдаланган ҳолда жинсий характердаги ҳаракатлар) билан айбдор деб топилиб, 7 йилга қамалди.

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: