14:28 | 02.08.24

                       

Ўзбекистонда дам олиш кунлари қандай об-ҳаво кузатилиши маълум бўлди

Ўзбекистонда дам олиш кунлари қандай об-ҳаво кузатилиши маълум бўлди.

Дам олиш кунлари – 3-4 августда Ўзбекистон ҳудуди бўйича ҳаво иссиқ бўлади.

«Ўзгидромет» хабарига кўра, жума куни Ўзбекистон ҳудуди бўйича иссиқ об-ҳаво сақланиб туради, ҳарорат +34…+39 даража, шимолда, жанубда ва чўл ҳудудларда +42 даражагача бўлади. Асосан ёғингарчиликсиз об-ҳаво бўлиши кутилмоқда.

Шанба, якшанба кунлари ҳарорат кечалари +23…+28 даража, кундуз кунлари +33…+39 даража иссиқ атрофида бўлади. Республика текислик ҳудудида ёғингарчилик кутилмайди.

Шарқий йўналишдаги шамол 7−12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 13−18 м/с гача кучайиши, айрим жойларда чанг-тўзонлар билан кузатилиши мумкин. Тоғли ҳудудларда беқарор об-ҳаво сақланиб туради. Республиканинг тоғолди ва тоғли ҳудудларида сел-сув тошқин ҳодисалари юзага келиши мумкин.

Пойтахтда жума кунининг иккинчи ярмида ҳаво бироз булутли, баъзи жойларда ўзгарувчан бўлади. Ҳарорат +34…+39 даража иссиқ бўлади.

Шанба ва якшанба кунлари ёғингарчилик кутилмайди. Ҳарорат кечалари +25…+30 даража, кундуз кунлари +37…+42 даража иссиқ бўлади. Шамол шарқдан 13−18 м/с тезликда эсади, 20−23 м/с гача кучайиши мумкин.

.

 

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: