17:21 | 02.08.24

                       

Ўзбекистонда энг арзон палов қаерда сотилаётгани маълум бўлди

Ўзбекистонда энг арзон палов қаерда сотилаётгани маълум бўлди. Ушбу вилоятда бир порция паловнинг нархи 20 минг сўмни ташкил этади.

Статистика агентлиги матбуот хизмати июль ойида вилоят марказий ҳудудлари кесимида тайёр паловнинг ўртача нархи тўғрисидаги маълумотларни эълон қилди.

Фото: «Bugun.uz»

Маълум бўлишича, ҳудудлардаги умумий овқатланиш муассасаларида кузатув ўтказилган. Унга кўра, Наманган бир порция паловнинг ўртача нархи энг арзон сотиладиган вилоят деб топилган — 20 000 сўм. Энг қиммат палов эса Тошкент шаҳрида — 30 400. Қуйида вилоятлардаги бир порция паловнинг нархлари очиқланган:

  • Қорақалпоғистон Р. – 24 300 сўм;
  • Андижон вилояти – 25 800 сўм;
  • Бухоро вилояти – 29 000 сўм;
  • Жиззах вилояти –26 100 сўм;
  • Қашқадарё вилояти – 28 100 сўм;
  • Навоий вилояти – 24 600 сўм;
  • Наманган вилояти – 20 000 сўм;
  • Самарқанд вилояти – 27 800 сўм;
  • Сурхондарё вилояти – 27 100 сўм;
  • Сирдарё вилояти – 23 600 сўм;
  • Тошкент вилояти – 25 700 сўм;
  • Фарғона вилояти – 23 800 сўм;
  • Хоразм вилояти – 28 300 сўм;
  • Тошкент шаҳри – 30 400 сўм.

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: