17:04 | 04.10.24
Учрашувда махсус хизматлар ўртасидаги ҳамкорликнинг аҳамияти, хавфсизлик соҳасидаги келишилган ёндашувларни ишлаб чиқиш зарурлиги муҳокама қилинган.
4 октябрь куни Остона шаҳрида Қозоғистон президенти Қосим-Жўмарт Тўқаев МДҲ давлатлари хавфсизлик органлари ва махсус хизматлари раҳбарлари кенгашининг 55-мажлиси иштирокчилари билан учрашди. Ўзбекистондан ушбу учрашувда ДХХ раиси Абдусалом Азизов қатнашган.
Қосим-Жўмарт Тўқаев хавфсизлик органлари ўртасида тезкор ва таҳлилий маълумотлар алмашуви орқали минтақавий хавфсизликни таъминлаш зарурлигини билдирди.
Учрашувда МДҲ давлатларидан Ўзбекистон, Қозоғистон, Озарбайжон, Арманистон, Қирғизистон, Россия, Тожикистон махсус хизматлари ва МДҲ Антитеррор маркази раҳбарлари иштирок этган.
Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: