12:32 | 06.10.24

                       

Гватемалада ўзбекистонлик муҳожирларни АҚШга ноқонуний ўтишга алоқадор полициячилар ҳибсга олинди

Ҳибсга олинган полициячилар ўзбекистонлик муҳожирлардан Гватемала орқали хавфсиз ўтиш учун пора талаб қилган.

Гватемала хавфсизлик хизматлари 25 нафар полиция ходимини қўлга олди. Улар АҚШга ноқонуний муҳожирлар ташиш билан боғлиқ тармоқга алоқадорликда айбланмоқда. Ҳибсга олинган полициячилар ўзбекистонлик муҳожирлардан Гватемала орқали хавфсиз ўтиш учун пора талаб қилган.

Фото: REUTERS / Josue Decavele

Гватемала Ички ишлар вазирлиги вакили маълум қилишича, ушбу тармоқ Los Rs номи билан танилган ва бир неча йил давомида фаолият юритган. Ҳибсга олинганларнинг икки нафари нафақадаги полициячи.

АҚШ элчихонаси маълумотига кўра, жиноятчилар 10 мингга яқин муҳожирни эксплуатация қилган. Жабрланганлар орасида Ўзбекистон фуқаролари ҳам бор.

Фото: REUTERS / Josue Decavele

Гватемала муҳожирларни ноқонуний ташиш бўйича асосий транзит мамлакатлардан бири ҳисобланади. Ўзбекистон фуқаролари ҳам АҚШга ноқонуний боришда ушбу йўналишдан фойдаланади.

Қайд этиш керак, Гватемалада ўзбекистонлик муҳожирларни ноқонуний олиб ўтишга алоқадор полициячиларнинг қўлга олиниши Ўзбекистонда миграция муаммоси кўлами йириклигини кўрсатади. Ўзбекистонлик муҳожирлар АҚШга етиб бориш мақсадида ноқонуний йўллардан фойдаланишга мажбур бўлиши уларнинг хавфсизлигига жиддий таҳдид солади.

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: