11:48 | 02.11.24
Андижонда мактаб директори синф хонасида пиротехника воситасидан фойдаланган ўқувчиларни калтаклади (видео).
Андижоннинг Олтинкўл туманида мактаб директори ўқувчиларни калтаклади. Бу ҳақда Болалар омбудсмани хабар берди.
Маълум бўлишича, ҳолат Олтинкўл туманидаги 38-умумтаълим мактабида бўлиб, 8-синф ўқувчиси Қ.М. (ўғил бола) синф хонада пиротехника воситаларидан фойдаланган.
Бунга жавобан мактаб директори гўёки тарбиявий мақсадда Қ.М.ни ва синфдаги бошқа бир неча болаларни калтаклаган.
Ҳозирда Андижон вилояти ММТБ томонидан ишчи гуруҳи тузилиб, ҳолат ўрганилмоқда.
Шунингдек, Олтинкўл тумани ИИБ томонидан ҳолат юзасидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда. Бу борада қўшимча маълумот берилади.
Омбудсманнинг маълум қилишича, таълим муассасаларида болаларга нисбатан бундай номақбул муносабат ва жисмоний жазо қўллаш ҳолатларига йўл қўйиш мумкин эмас.
Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: