10:14 | 05.11.24
Тошкент–Нью-Йорк йўналишида учган самолёт йўловчининг саломатлиги сабаб фавқулодда қўндирилди.
Тошкентдан Нью-Йоркка учган самолёт йўловчининг саломатлиги сабаб қўндирилди. Бу ҳақда «Uzbeksitan Airways» хабар берди.
Маълум бўлишича, HY101 рейси Тошкентдан Нью-Йоркка учиш учун соат 06:47 да йўлга чиққан. Парвоз давомида 1967 йилда туғилган Россия фуқароси бўлган йўловчи ўзини ёмон ҳис қила бошлаган ва ортга қайтишни сўраган.
Самолёт соат 07:35 да Тошкент халқаро аэропортига қайта қўнди. Ёрдамга тайёр турган тиббий автомашина орқали йўловчи тиббий муассакага юборилган.
Рейснинг соат 09:30 (Тошкент вақти) қайта ташкил этилган, Нью-Йоркка етиб бориш вақти эса 12:30 (Нью-Йорк вақти билан) деб белгилаб олинди.
Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: