19:45 | 05.08.21
Аввалроқ Россиядан қайси давлат мигрантлари кўпроқ пул жўнатгани айтилганди
Миграция ва этник тадқиқотлар маркази, РАНХиГС директори Евгений Варшавер Москвадаги мигрантларни Европадагилардан ажратиб турадиган хусусиятларни санаб ўтди. Бу ҳақда «Moslenta» хабар берди.
Варшавернинг таъкидлашича, масалан, Франция ёки Швецияга кўчиб келганлар, одатда, умумий уйлари бўлган ҳудудларга жойлашади. Кучли ижтимоий сиёсат туфайли, янги келганларнинг ишлашига эҳтиёж қолмайди — улар шундоқ ҳам фаровонликда яшайди. Бундай сценарий, экспертнинг фикрича, Москвада юзага келмайди.
Пойтахтга келган мигрантлар фаол ишлайди ва олдинга силжиш учун барча имкониятлардан фойдаланади. Унинг айтишича, иккинчи авлод мигрантлари кўпинча олий маълумотга эга бўлиб, ижтимоий зинапоядан кўтарилишади. Экспертнинг таъкидлашича, баъзи мамлакатларга муҳожирлар фабрикаларда ишлаш учун келади ва яқин атрофдаги шаҳарларда яшайди. Бу «саноат» миграцияси Англия учун хосдир.
Москвага келганлар асосан бозорларда ишлайди ва чакана савдо шохобчалари яқинида жойлашади. Олдинроқ, шаҳар ҳокими ўринбосари Пётр Бирюков муҳожирлар шаҳар иқтисодиётида ишлаётгани учун уларга пойтахтда эҳтиёж борлигини айтганди. Бирюковнинг сўзларига кўра, кўчаларни тозалаб, янги келганлар шаҳар кўчаларида «қулайлик яратади».
Аввалроқ Россияга келувчи мигрант қурувчилар рўйхатга олиниши айтилганди. Шунингдек, Россиядан қайси давлат мигрантлари кўпроқ пул жўнатгани хабар қилинганди.
Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: