22:56 | 12.07.21

                       

Европанинг энг ватанпарвар аҳоли яшайдиган мамлакати маълум қилинди

Бу мамлакатнинг 85 фоиз аҳолиси исталган вақтда ватан учун курашишга тайёрлигини билдирган

Европанинг энг ватанпарвар аҳоли яшайдиган мамлакати эълон қилинди. Бу ҳақда «EuropaMapas» жамоатчилик фикрини ўрганиш маркази рейтингига таянган ҳолда «ТRТ» хабар берди

Фото: «Getty Images»

Маълум қилинишича, энг ватанпарвар аҳоли яшайдиган давлатлар рейтингида биринчи ўринни Озарбайжон эгаллаган.

Сўров натижаларига кўра, озарбайжонликларнинг 85 фоизи исталган вақтда ватан учун курашишга тайёрлигини билдирган. Иккинчи ўринда Грузия қайд этилган. Ушбу давлат фуқароларининг 76 фоизи ҳар қандай дақиқада иккиланмасдан ўз ватанини ҳимоя қилиш учун қўлига қурол олиши мумкинлигини айтган. Учинчи ўринда 74 фоиз кўрсаткич билан Финляндия кўрсатилган.

Ундан кейинги поғоналар Туркия (73 фоиз), Украина (62 фоиз), Россия (59 фоиз), Косово (58 фоиз), Швеция (55 фоиз), Босния ва Герцеговина (55 фоиз) ҳамда Грецияга (54 фоиз) насиб этган.

Таъкидланишича, Озарбайжон биринчи ўринни тасодифан эгалламаган. Иккинчи Қорабоғ урушидаги муваффақиятлар фонида 2020 йилда аҳоли орасида ватанпарварлик туйғуси янада кучайган. Кўплаб фуқаролар Озарбайжон ерларини арман босқинидан озод қилиш учун армияга бориш истагини билдирган, шунингдек, аскарларга овқат, кийим-кечак, пул ва бошқа керакли нарсларни етказиб берган.

Аввалроқ дунёдаги экологик жиҳатдан энг тоза шаҳар аниқланган, энг нуфузли «кучли ўнталик» давлатлар рейтинги эълон қилинган. Шунингдек, «Forbes» энг сахий одамлар яшайдиган давлатлар номини айтганди.

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: