16:55 | 11.08.21

                       

Олимлар аёлларда эрта ўлимга ишора қилувчи белгини аниқлади

Мазкур белги кузатилган беморлар кўпроқ юрак касалликларидан вафот этган

Ўрта ёшда бўйнинг пасайиши аёлларда эрта ўлим хавфини кўрсатиши маълум бўлди. Бу ҳақда «BMJ Open» журналидаги мақолага таяниб, «РИА Новости» хабар берди.

Фото: «AFP»

Маълум бўлишича, Швеция ва Дания олимлари шу хулосага келган. Тадқиқот муаллифларининг таъкидлашича, 50 ёшдан ошган аёлларда бўй ўсишининг секинлашиши хавфли ҳисобланади. Бир қатор янги хулосаларга кўра, бўйнинг пасайиши юрак-қон томир касалликлари билан боғлиқ эрта ўлим хавфини оширади.

Таъкидланишича, Гетеборг ва Копенгаген университетларининг бир гуруҳ олимлари 17–19 йил ичида ўлимлар сабабларини кузатган. 19 йил давомида 625 аёл вафот этган бўлиб, уларнинг 157 тасида юрак-қон томир касалликлари ўлимга сабаб бўлган, шу жумладан, 37 нафар иштирокчида инсульт кузатилган. Олимларга кўра, бўйнинг сезиларли пасайиши инсульт ва юрак-қон томир касалликларидан ўлим хавфининг деярли икки баробар кўпайишини билдиради.

Муаллифлар юрак-қон томир касалликларининг ривожланиши ва кучайиш хавфини аниқлаш учун бўйнинг пасайишини диққат билан кузатиб боришга чақирган.

Аввалроқ олимлар кашандалик умр кўриш давомийлигини қанчага қисқартиришини аниқлаганди. Шунингдек, коронавирусни бутунлай йўқ қилиш имконияти баҳоланган.

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: