14:30 | 21.06.23 1107

АҚШ миллиардер Алишер Усмoновни санкциялар рўйхатига киритди — Handelszeitung

«Қора рўйхат»га Россиялик тадбиркор ва давлат амалдорлари ҳам киритилган

Америка Қўшма Штатлари миллиардер Алишер Усмоновни санкциялар рўйхатига киритгани айтилмоқда. Шунингдек, рўйхатга тадбиркор Геннадий Тимченко, Россия Давлат думаси депутати Сулаймон Керимов ва бошқа бир қанча йирик тадбиркорлар ҳам киритилгани маълум қилинди. Бу ҳақда Швейцариянинг «Handelszeitung» нашрига таяниб хабар берилмоқда.

Интерфакс

Аввалроқ, Буюк Британия Алишер Усмонов компаниясига санкция киритиб, компаниянинг активларини музлатиш ва унга хизматлар кўрсатишни тақиқлаш тўғрисида қарор қабул қилгани айтилганди.

Бундан ташқари, «UCM холдинг»нинг икки акциядорлари, Британия ташқи ишлар вазирлиги томонидан номи Андрей Скоч билан боғланган Владимир ва Варвара Скочлар ҳам қора рўйхатга киритилган. Эслатиб ўтамиз, бир йил муқаддам Андрей Скочга Буюк Британияда санкциялар жорий этилган эди.

Миллиардер Алишер Усмонов Россия ва Украина можароси фонида, қисқа вақт ичида Европа Иттифоқи, АҚШ ва Буюк Британия санкцияларига учраган.

Бироқ, АҚШ молия вазирлиги Алишер Усмоновга тегишли бўлган компанияларни санкциялардан чиқариб ташлади.

Ўтган йилнинг июл ойида Алишер Усмонов «UCM» компанияларининг банкрот бўлишидан хавотирланиб, Европа Иттифоқи санкцияларига суд орқали эътироз билдиришга уринганди.

2022 йилнинг сентябр ойида эса, Венгрия расмийлари тадбиркорни санкциялар рўйхатидан олиб ташлашни талаб қилган, аммо, тез орада улар бу талабни қайтариб олишган.

Қисқа вақтдан сўнг, миллиардернинг синглиси Саодат Нурзиевага нисбатан чекловлар олиб ташлангани маълум бўлди.

Жорий йил январ ойида Алишер Усмонов нафақага чиқиши маълум қилинган. Миллиардер санкцияларга қарамай, Ўзбекистонда лойиҳаларни амалга оширишда давом этишини билдирган.


Андижонда қалбаки, сифати кафолатланмаган дориларнинг савдо занжири аниқланди – видео

Андижонда қалбаки, сифати кафолатланмаган дориларнинг савдо занжири аниқланди – видео

22:26 | 07.12.23 280
Ўзбекистонда дам олиш кунларида қандай об-ҳаво кузатилиши эълон қилинди

Ўзбекистонда дам олиш кунларида қандай об-ҳаво кузатилиши эълон қилинди

20:36 | 07.12.23 724
Ўзбекистонда рус тили мактаб дарслигида казино рекламасининг борлиги аниқланди

Ўзбекистонда рус тили мактаб дарслигида казино рекламасининг борлиги аниқланди

19:00 | 07.12.23 1064
Ўзбекистонда барча агрегаторлар ва такси хизматлари фискаллаштирилади

Ўзбекистонда барча агрегаторлар ва такси хизматлари фискаллаштирилади

16:28 | 07.12.23 822
Ўзбекистонда жадидлар мероси бўйича учрашув ўтказилади

Ўзбекистонда жадидлар мероси бўйича учрашув ўтказилади

15:40 | 07.12.23 439
«Ўзгидромет» республиканинг айрим ҳудудларида қор кўчиш хавфидан огоҳлантирди

«Ўзгидромет» республиканинг айрим ҳудудларида қор кўчиш хавфидан огоҳлантирди

14:04 | 07.12.23 924