15:42 | 03.10.23 1235

«Афросиёб» электропоезди учун чипта нархлари икки бараварга қимматлашади

Маҳаллий йўналишлардаги йўловчи поездларда эса нархлар 50 фоизга оширилади.

Ўзбекистонда маҳаллий йўналишларда ҳаракатланувчи поездларда чипталар нархи оширилади. Бу ҳақда «Ўзтемирйўлйўловчи» АЖ матбуот хизмати хабар берди.

Маълум қилинишича, йўловчи поездлари учун чипта нархлари сўнгги бор 2018 йилда оширилган. Юқори тезликда ҳаракатланувчи «Афросиёб» электропоездларида эса нархлар 2019 йилда қайта кўриб чиқилган.

«Ўзтемирйўлйўловчи» нархларнинг қимматлашишини сўнгги 4-5 йил давомида тарифлар ўзгаришсиз қолдирилгани, бу даврда иш ҳақи миқдори 2,4 бараварга, электр энергияси ва ёнилғи нархлари, логистика ва транспорт харажатлари сезиларли даражада ошгани билан изоҳлаган. Шунингдек, йўловчи вагон паркларини янгилаш, янги поездларни харид қилиш, темир йўл вокзалларини замон талабларига мос равишда сақлашни ҳисобга олган ҳолда чипталар нархига ўзгартиришлар киритилаётгани маълум қилинган.

Шу муносабат билан йўловчи чипталари 2023 йилнинг 20 октябридан бошлаб маҳаллий йўналишлардаги йўловчи поездлари чипта нархларининг тариф қисми 50 фоизга, юқори тезликда ҳаракатланувчи «Афросиёб» электропоездлари чипталари тўлиқ нархи 100 фоизга оширилади.

«Ҳурматли йўловчилар, темир йўл хизматларидан фойдаланаётганингиз учун ўз миннатдорчилигимизни билдирамиз ҳамда темир йўл соҳасида олиб борилаётган ислоҳотларни тўғри қабул қилишингизни сўраймиз!», дейилади хабарда.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Ўзбекистонда 1 октябрдан бошлаб электр энергияси ва табиий газ нархлари эркинлаштирилган эди.


Ўзбекистонда ҳарорат -17 даражагача тушиши ва қор ёғиши кутилмоқда

Ўзбекистонда ҳарорат -17 даражагача тушиши ва қор ёғиши кутилмоқда

10:45 | 04.12.23 271
Фарғонадаги махсус тадбирларда 22 нафар «гуруҳ аъзолари» қўлга олинди

Фарғонадаги махсус тадбирларда 22 нафар «гуруҳ аъзолари» қўлга олинди

22:23 | 03.12.23 1915
«Бахти Ташкентский» қўлга олингани бўйича расмий маълумот берилди

«Бахти Ташкентский» қўлга олингани бўйича расмий маълумот берилди

21:13 | 03.12.23 2647
Деярли барча ҳудудларда туман тушиши эҳтимоли мавжуд, ёғингарчилик бўлмайди

Деярли барча ҳудудларда туман тушиши эҳтимоли мавжуд, ёғингарчилик бўлмайди

20:25 | 03.12.23 609
Ўзбекистонда аҳолининг уй-жой билан таъминланганлик даражаси эълон қилинди

Ўзбекистонда аҳолининг уй-жой билан таъминланганлик даражаси эълон қилинди

19:49 | 03.12.23 833
Олмаотадаги ёнғинда ҳалок бўлганлар рўйхатига киритилганлардан бири тирик бўлиб чиқди

Олмаотадаги ёнғинда ҳалок бўлганлар рўйхатига киритилганлардан бири тирик бўлиб чиқди

19:10 | 03.12.23 786