21:21 | 23.07.24

                       

«Афросиёб» электрпоездлари қатнови жадвали ўзгартирилиши мумкин

«Афросиёб» электрпоездлари қатнови жадвали ўзгартирилиши мумкин. «Ўзбекистон темир йўллари» АЖ таклиф қилинаётган вақтларни тақдим этди.

«Ўзбекистон темир йўллари» АЖ тезюрар поездларнинг эрталабки қатнов вақтини ўзгартиришни режалаштирмоқда.

Қайд қилинишича, бу хорижий ҳамда маҳаллий сайёҳларнинг тарихий шаҳарларда узоқроқ бўлишини таъминлаш мақсадида амалга оширилиши мумкин.

«Афросиёб» электропоездлари эрталабки қатнови вақтини 1 соат олдинга суриш таклиф қилинмоқда.

Жумладан:

  • Тошкент – Қарши йўналишида поезднинг амалдаги жўнаш вақти соат 7:24, таклиф қилинаётган вақт – 6:24;
  • Тошкент – Самарқанд, амалдаги жўнаш вақти 7:47, таклиф қилинаётган вақт – 6:47;
  • Тошкент – Бухоро, амалдаги жўнаш вақти 8:23, таклиф қилинаётган вақт – 7:23;
  • Тошкент – Бухоро, амалдаги жўнаш вақти 8:50, таклиф қилинаётган вақт – 7:50.

«Ўзбекистон темир йўллари» АЖ қатнов жадвали ўзгартирилиши муносабати билан йўловчилар ўртасида сўров ташкил қилган.

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: