13:11 | 20.02.24

                       

Аҳолига кўрсатиладиган ижтимоий ёрдамлар «ижтимоий карта» орқали молиялаштирилади

1 октябрдан аҳолига кўрсатиладиган барча ижтимоий ёрдамларни «ижтимоий карта» орқали молиялаштиришни жорий этилади. Бунда биринчи навбатда «Саховат ва кўмак», «Аёллар», «Ёшлар» дафтарлари жамғармалари, кейинчалик босқичма-босқич 74 турдаги ижтимоий нафақа ва ёрдамлар ўтказилади. Ушбу карта орқали транспорт ва коммунал соҳалардаги имтиёзлардан ҳам фойдаланиш мумкин бўлади.

Аҳолига кўрсатиладиган ижтимоий ёрдамлар «ижтимоий карта» орқали молиялаштириш жорий этилади. Бу ҳақда Шерзод Асадов хабар берди.

Қайд этилишича, ушбу тартиб 1 октябрдан йўлга қўйилади. Бунда, энг аввало, «Саховат ва кўмак», «Аёллар», «Ёшлар» дафтарлари жамғармалари, кейинчалик босқичма-босқич 74 турдаги ижтимоий нафақа ва ёрдамлар ўтказилади. Ушбу карта орқали транспорт ва коммунал соҳалардаги имтиёзлардан ҳам фойдаланиш мумкин бўлади.

Шунингдек, давлат раҳбари йиғилишда ногиронлиги бўлган шахсларни қўллаб-қувватлаш масалалари муҳокама қилди. Таъкидланишича, ногиронлиги бўлган шахсларни ишга олган корхона ва ташкилотлар учун бир қатор имтиёзлар яратилган. Лекин, 500 мингдан ортиқ корхона ва ташкилотнинг бор-йўғи 43 мингтасида ногиронлиги бўлган шахслар ишлайди.

«Мактаблар, профессионал таълим муассасаларида шароит йўқлиги учун 70 фоиз ота-оналар ногиронлиги бор фарзандларини яшаш жойидан узоқ махсус мактаб-интернатига жойлаштиришга мажбур.

Аслида ота-онаси, дўстлари ва маҳалладан узоқлашиш ҳар қандай бола учун катта психологик зарба», — деди Президент.

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: