10:17 | 06.09.23 572

AKFAComfort Грузияга иситиш тизимлари экспорти ҳажмини оширмоқда

Корхона мамлакатнинг энг йирик импортчи компанияси билан ойига 40-50 минг дона радиатор етказиб бериш бўйича шартнома тузди.

Секцияли радиатор ишлаб чиқарувчи AKFAComfort заводи Грузияга иситиш воситалари экспорти ҳажмини оширди. Завод ўзининг Andromeda ва Monza флагман моделлари билан Грузия бозорига кирди.

Фото: AKFAComfort

AKFAComfort секцияли радиаторлари кўпдан буён Озарбайжон, Қозоғистон, Туркманистон, Қирғизистон, Грузия каби давлатлар орасида импорт бўйича етакчи ўринларни эгаллаб келмоқда.

Сув қувурлари ва марказий иситиш тизимларининг Грузиядаги энг йирик импортчи компанияси –  SIBELTHERM корхонанинг янги мижозига айланди.

Таъкидлаш жоизки, мазкур компания иситиш тизимлари бозорида 20 йилдан зиёд вақтдан буён фаолият юритади ва йирик шаҳарларда ҳамда вилоятларда ҳам дўконлар ва савдо марказларининг катта тармоғига эга. SIBELTHERM ва AKFAComfort умумий ҳажми ойига 40-50 минг дона миқдорга тенг ойлик етказиб бериш бўйича ўзаро шартнома имзолади.

Маълумот учун, AKFAComfort Ўзбекистонда алюминий ва биметалл иситиш радиаторларини ишлаб чиқарувчи етакчи корхоналаридан бири саналади. Компания ишлаб чиқариш жараёнларини автоматлаштириш мақсадида Италия ва Германия етакчи брендларининг юқори технологик ускуналаридан фойдаланади, радиаторлар эса ишлаб чиқаришнинг барча босқичларида сифат назоратидан ўтади. Хомашё тегишли сифат сертификатига эга бўлган етакчи ишлаб чиқарувчилардан харид қилинади, алюминийнинг кириб келаётган ҳар бир партияси радиаторлар ишлаб чиқаришда техник шартларда белгиланган меъёрларга мувофиқлиги бўйича кимёвий таҳлилдан ўтказилади.

Мурожаат учун:

  1. Колл-марказ: +998 71 203-00-00
  2. Сайт: akfagroup.com
  3. Instagram: @akfa_home

Мирзиёев қишлоқ хўжалиги ходимларига табрик йўллади

Мирзиёев қишлоқ хўжалиги ходимларига табрик йўллади

20:51 | 09.12.23 133
Тошкент халқаро аэропортида катта қурилиш ва реконструкция ишлари бошланди

Тошкент халқаро аэропортида катта қурилиш ва реконструкция ишлари бошланди

19:08 | 09.12.23 310
Бирлашган Араб Амирлигида «Иқлим ўзгариши: илм-фан сиёсати» сессияси ўтказилди

Бирлашган Араб Амирлигида «Иқлим ўзгариши: илм-фан сиёсати» сессияси ўтказилди

17:11 | 09.12.23 414
Андижонда давлатни 2,4 млрд сўмга «туширган» майнинг ферма фаолиятига чек қўйилди

Андижонда давлатни 2,4 млрд сўмга «туширган» майнинг ферма фаолиятига чек қўйилди

16:42 | 09.12.23 466
БМТ Тараққиёт дастури томонидан дунёнинг 30 та давлатида Миллий мослашув режалари ишлаб чиқилади

БМТ Тараққиёт дастури томонидан дунёнинг 30 та давлатида Миллий мослашув режалари ишлаб чиқилади

16:15 | 09.12.23 243
Путин президентлик сайловларида иштирок этишини маълум қилди

Путин президентлик сайловларида иштирок этишини маълум қилди

15:30 | 09.12.23 487