16:50 | 15.11.23

                       

Америкада таҳсил олаётган ўзбекистонлик талабаларнинг сони рекорд даражада кўпайди

Мамлакатдаги талабалар сони олдинги ўқув йилига нисбатан 72,6 фоизга ошган.

Америка элчихонаси берган маълумотларга кўра, Америкада таҳсил олаётган Ўзбекистонлик талабалар сони 1000 нафардан ошган.

Фото: Telegram

«Очиқ эшиклар» халқаро таълим алмашинуви 2023 ҳисоботига кўра, бу янги рекорд бўлиб, 2021-2022 ўқув йилига нисбатан 72,6 фоизга ошган.

Ҳисоботда келтирилишича, 2022-2023 ўқув йилида АҚШ олий таълим муассасаларида 1089 нафар талаба таҳсил олган, бу 2021-2022 ўқув йилидан 631 нафарга кўп.

Қайд этилишича, 57,2 фоиз бакалавр талабаларининг 29,9 фоизи олий маълумотга эга бўлган. 7,9 фоизи факултатив амалий машғулотларда, 5 фоизи эса инглиз тили ёки қисқа муддатли таълим каби дипломдан ташқари таълим дастурларида таълим олишган.

Маълумот учун 2021-2022 ўқув йилида Америкада халқаро талабалар сони бир миллиондан ошган, ўтган йилги ўқув йилига нисбатан 14 фоизга ўсган ва 1 057 188 нафар янги юқори кўрсаткичга етган.

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: