10:36 | 22.03.24

                       

Андижон – Хонобод – Андижон йўналишида поезд ҳаракати йўлга қўйилди

Андижон - Хонобод - Андижон йўналишида шаҳарлараро поезд ҳаракати йўлга қўйилди. «Ўзтемирйўлйўловчи» поезд қандай жадвал асосида ҳаракатланишини маълум қилди.

Андижон – Хонобод – Андижон йўналишидаги шаҳарлараро йўловчи поезди ҳаракати 2024 йилнинг 20 март кунидан бошлаб йўлга қўйилди. Бу ҳақда  «Ўзтемирйўлйўловчи» матбуот хизмати хабар берди.

Фото: Bugun.uz

Унга кўра, поезд қуйидаги жадвал асосида ҳаракатланади:

  • 6385-сонли Андижон – Хонобод йўналиши: Андижон 10:30 – Хонобод 12:43;
  • 6386-сонли Хонобод – Андижон йўналиши: Хонобод 14:15 – Андижон 16:30.

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: