16:39 | 16.02.24

                       

Андижонда бир нечта янги йўналишларда поезд қатновлари йўлга қўйилади

Андижон вилоятида транспорт хизматларини яхшилаш мақсадида Шавкат Мирзиёев мутасаддиларга топшириқлар берди. Унга кўра, бир нечта янги йўналишларда поезд қатновлари йўлга қўйилади.

Президент Андижонда транспорт хизматларини яхшилаш мақсадида мутасаддиларга топшириқлар берди. Бк ҳақда Президент матбуот хизмати хабар берди.

Фото: Президент матбуот хизмати

Жумладан:

  • «Хонобод – Андижон – Избоскан – Асака» темир йўл айланмасида поезд қатновини йўлга қўйиш;
  • «Андижон – Қўқон», «Андижон – Тошкент», «Андижон – Термиз» ва «Андижон – Қўнғирот» йўналишларда поезд қатновини 2 карра ошириш;
  • «Андижон – Шаҳрихон», «Андижон – Асака» ва «Андижон – Дўстлик» йўналишида автобус қатновини 2 баробар кўпайтириш топширилди.

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: