16:42 | 09.12.23

                       

Андижонда давлатни 2,4 млрд сўмга «туширган» майнинг ферма фаолиятига чек қўйилди

«Ўзэнергоинспекция» томонидан ишлаб чиқариш цехида 33 дона майнинг қурилмаси топилди.

Андижон вилоятида Энергетика вазирлиги ҳузуридаги «Ўзэнергоинспекция»нинг ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ҳамда «Ҳудудий электр тармоқлари» АЖ билан ҳамкорликда олиб борган тунги рейдида вилоятдаги «Э.» МЧЖга тегишли ишлаб чиқариш цехида 33 дона майнинг қурилмаси электр тармоғига ўзбошимчалик билан тўғридан-тўғри уланган ҳолда, ноқонуний фойдаланиб келинаётганлигини аниқлади.

Фото: Энергетика вазирлиги

Ҳисоб-китобларга кўра, МЧЖ томонидан тизимга 2,4 миллиард сўмдан зиёд зарар етказилган.

Келтирилишича, истеъмолчига нисбатан белгиланган тартибда чора кўриш учун тегишли ҳужжатлар ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга тақдим қилинган.

Аввалроқ, Ўзбекистонда йил бошидан бери 26 та майнинг ферма фаолияти тўхтатилгани ҳақда хабар берилганди.

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: