15:41 | 31.07.24

                       

Андижонда банкир фуқароларнинг кредит пулларини ўғирлади

Андижонда банкир фуқароларнинг кредит пулларини ўғирлади. У пулларни онлайн қиморга сарфлаган.

Андижонда 37 ёшли банк ҳодими онлайн қимор ўйинлари учун фуқароларнинг кредит пулларини ўмарганлиги аниқланди.

Маълум қилинишича, Андижон вилоятидаги банкда кассир бўлиб ишловчи 1987 йилда туғилган эркак онлайн қимор ўйинлари учун фуқароларга ажратилган кредит пулларини ўмарган.

Маълумотларга кўра, эркак олдин ҳам фирибгарлик билан судланган.

Мазкур жиноят иши юзасидан, Хўжаобод туман судида банкир Жиноят Кодексининг 59 моддаси (Бир неча жиноят содир этганлик учун жазо тайинлаш) ва 61 моддаси (Жазоларни қўшишнинг ҳисоблаш қоидалари) билан мансабдан 2 йил 6 ой муддатга четлаштирилиб, 6 йилга қамалди. 

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: