21:57 | 14.07.24

                       

Андижонда «Шахрихонсой»дан кичик ёшдаги қизалоқнинг жасади топилди

Андижонда «Шахрихонсой»дан кичик ёшдаги қизалоқнинг жасади топилди. У Ош шаҳридаги оиладан эканлиги тасдиқланмоқда.

Андижон вилоятининг ҳоким матбуот хизмати «Шахрихонсой»да топилган шахс бўйича маълумот берди.

Қайд этилишича, Хўжаобод туманидаги “Шаҳрихонсой”дан топилган тахминан 5-6 ёшли қизалоқ Ош шаҳридаги оиладан экани тасдиқланмоқда.

Юборилган фотосурат орқали Ошдаги оила вакили бу қизалоқ унинг ўз оиласидан эканини айтган.

Ҳозирда оила вакили Хўжаобод тумани сари йўлга чиққанини билдирган.

Мазкур ҳодиса вилоят ҳамда туман ҳокимликлари, шунингдек, вилоят ИИБ томонидан назоратга олинган.

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: