15:41 | 21.07.24
Андижонда тадбиркорнинг 3,9 млрд сўмлик ёқилғисини ўмарганлар ушланди. Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилган.
Андижон вилоятида тадбиркорнинг 3,9 млрд сўмлик ёқилғисини қўлга киритган МЧЖ аниқланди. Бу ҳақда Прокуратура Департаменти матбуот хизмати хабар берди.
Қайд этилишича, «А.Т.» МЧЖ раҳбари Д.Ю. (муқаддам судланган) «Ф.» МЧЖ билан нефть маҳсулотлари етказиб бериш бўйича шартнома қилган. Унга асосан МЧЖ жами 3,9 млрд сўмлик А-95 маркадаги бензин ёқилғисини қабул қилиб олган. Лекин МЧЖ сотувидан тушган маблағларини шахсий эҳтиёжлари учун сарфлаб юборган. Оқибатда, ўзганинг жуда кўп миқдордаги мулки ўзлаштирилган.
Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг тегишли моддаси билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.