12:12 | 19.07.24
Андижонда яшовчи фуқаро интернетдаги ҳаволага кириб пулларини йўқотди. Ҳуқуқбузарга нисбатан жиноят иши қўзғатилган.
Сохта ҳавола орқали пулларни ечиб олган фарғоналик йигит қўлга олинди. Бу ҳақда ИИВ ТҚД Киберхавфсизлик маркази матбуот хизмати хабар берди.
Қайд этилишича, Фарғона вилоятида яшовчи 20 ёшли Х.Д. Тelegram’да ёлғон эълонлар остида сохта ҳаволалар жўнатиб келган. Бу эълонга ишонган жабрланувчи Андижон вилоятида яшовчи 46 ёшли И.Ш. сохта ҳаволага кирган. Оқибатда, Х.Д. унинг банк карта маълумотларини қўлга киритиб, банк мобил иловасига иккинчи фойдаланувчи сифатида уланиб олган ва ҳисобидаги пулларни ўзининг банк картасига ўтказиб олган.
Мазкур ҳолат юзасидан Х.Д.га нисбата Жиноят Кодексининг 169-моддаси 3-қисми «б» банди билан жиноят иши қўзғатилди.
Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: