20:39 | 01.08.24

                       

Андижонда юк машинаси ва Nexia-2 иштирокида ЙТҲ содир бўлди

Андижонда йўл қоидаларига риоя қилмаган Nexia-2 ҳайдовчиси автоҳалокатда вафот этди.

Андижон вилояти Балиқчи туманида 1 август куни содир бўлган ЙТҲда ҳайдовчи ҳалок бўлган. Бу ҳақда ИИБ ЙҲХБ ахборот хизмати хабар берди.

61 ёшли Т.А. Nexia-2 машинасини Балиқчи тумани маркази томонидан бошқариб келиб чорраҳада асосий йўлдан келаётган «Зил-130» юк машинасини ўтказиб юбормаган ва чап тарафга кескин бурилган. Шунда «Зил-130» ҳайдовчиси тормоз босишга улгурмасдан Nexia-2 билан тўқнашган. Оқибатда оғир тан жароҳатлари олган Nexia-2 ҳайдовчиси шифохонада вафот этган.

Қайд этилишича, ҳолат юзасидан, Балиқчи тумани ИИБ Тергов бўлими ходимлари томонидан терговга қадар дастлабки суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: