23:36 | 29.03.24

                       

Андижондаги постда 32 минг долларни ноқонуний олиб ўтаётганлар ушланди

Андижондаги божхона постида 32 минг долларни кийими ва пайпоғига яшириб, олиб чиқмоқчи бўлган шахс ушланди.

Божхоначилар нақд хорижий валюталарнинг ноқонуний олиб ўтилишига доир навбатдаги қонунбузилиш ҳолатларини фош қилди. Бу ҳақда Божхона қўмитаси ахборот хизмати хабар берди.

Маълум бўлишича, Андижон вилояти божхона бошқармасининг «Дўстлик» чегара божхона постида «яшил» йўлак орқали ҳаракатланган шахс эгнидаги кийимининг чўнтагига, пойафзали ичига ҳамда пайпоқлари орасига жами 32 минг 50 АҚШ долларини яширганча, қонунга хилоф тарзда олиб чиқишга урингани фош бўлди.

Тошкент халқаро аэропортида аниқланган ҳолатда эса Анқарага парвози олдидан йўловчилардан бири шимининг чўнтагидаги 5300 АҚШ долларини божхона назоратига тақдим қилмасдан, олиб чиқишга уринган вақтида тўхтатиб қолинди.

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: