16:54 | 26.08.24

                       

Англия терма жамоасининг собиқ мураббийи вафот этди

⚡️Англия футбол терма жамоасининг машҳур собиқ мураббийи оғир касалликдан вафот этди.

Англия терма жамоаси собиқ мураббийи Свен-Ёран Эрикссон 76 ёшида вафот этди.

Эрикссонга январь ойида саратон ташхиси қўйилиб, унга шифокорлар 1 йил умри қолганини айтган эди.

Бир неча кун аввал Свен-Ёран видолашув мактубини ёзган эди.

Яхши ҳаёт кечирдим. Ўйлашимча, ҳаммамиз оламдан ўтадиган кунимиздан қўрқамиз, лекин, ҳаёт — бу ўлим ҳам демакдир. Биз уни борича қабул қилишни ўрганишимиз керак.

Сиз мени қўлидан келган барча ишни қилишга уринган самимий инсон сифатида эслаб қоласиз, деб умид қиламан. Хафа бўлманг, табассум қилинг. Ҳаммаси учун раҳмат, мураббийлар, футболчилар, мухлислар. Ҳаммаси ажойиб ўтди. Ўзингиз ва ҳаётингиз учун ғамхўрлик қилинг ва унда яшанг. Хайр!

Маълумот учун, мураббий 1948 йили 5 февраль куни Швецияда туғилган. Фаолияти давомида «Бенфика», «Рома», «Манчестер Сити» каби 10 дан ортиқ клублар ва Англия, Мексика терма жамоаларини бошқарган.

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: