20:21 | 01.04.24

                       

Антикоррупция агентлиги «очиқлик индекси» натижаларини эълон қилди

Давлат органлари ва ташкилотларида очиқлик бўйича амалга оширилган ишларнинг самарадорлиги баҳолашга қаратилган очиқлик индекси натижалари эълон қилинди. Рейтинг 84 та баҳолаш мезонидан таркиб топган 8 та индикатор асосида шакллантирилган (рўйхат).

Коррупцияга қарши курашиш агентлигида Очиқликни таъминлаш соҳасида амалга оширилаётган ишларнинг самарадорлиги ва натижадорлигини баҳолаш комиссиясининг йиғилиши бўлиб ўтди.

Йиғилишда 2023 йил якунларига кўра, давлат органлари ва ташкилотларида очиқлик бўйича амалга оширилган ишларнинг самарадорлиги ва натижадорлигини баҳолашга қаратилган Очиқлик индекси асосида тўпланган барча кўрсаткичлар атрофлича муҳокама қилиниб, якуний натижалар эълон қилинди.

Иккинчи бор эълон қилинаётган Очиқлик индекси 84 та баҳолаш мезонидан таркиб топган 8 та индикатор асосида шакллантирилиб келинмоқда. Индексда самарадорлик кўрсаткичлари 71 баллдан 100 баллгача тўплаганлар – «яшил», 55 баллдан 71 баллгача бўлганлар – «сариқ» ва 55 баллдан паст кўрсаткич қайд этганлар – «қизил» тоифаларга киритилади.

Бу йилги баҳолашда жами 103 та (2022 йилда – 86 та) республика ижро этувчи ҳокимият органлари – вазирлик, қўмита, агентлик, инспекциялар ва маҳаллий давлат ҳокимияти органлари фаолияти қамраб олинди. Якуний натижалар кенг жамоатчилик учун индех.антиcорруптион.уз плафтформасига очиқ жойлаштирилди. 

Инфогоафика: Коррупцияга қарши курашиш агентлиги

Йиғилишда дастлаб Коррупцияга қарши курашиш агентлиги директори Акмал Бурханов мамлакатимизда очиқликни таъминлаш борасида эришилаётган ютуқлар, 2023 йилда  Очиқлик индексини баҳолаш бўйича амалга оширилган чора-тадбирлар, баҳолаш жараёнларининг рақамлаштирилиши хусусида тўхталиб ўтди.

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: