12:16 | 24.02.23
У 2021 йилда Байденга совға қилинган энг қиммат буюм ҳисобланади
Россия президенти Владимир Путин 2021 йил июнь ойида Женевада ўтказилган саммитда Америка президенти Жо Байденга 12 минг долларлик ручка ва ёзув тўпламини совға қилган. Бу ҳақда Давлат департаменти протокол бошқармаси ҳисоботида келтирилган.
Давлат департаменти хабарида айтилишича, совға жамланмасига «Хохлома (рус халқининг ҳунармандчилик санъати) лак миниатюра ёзув тўплами ва ручка» номида қайд этилган. Таъкидланишича, совғанинг қабул қилинмаслиги «АҚШ ва донорни ноқулай аҳволга солиб қўйган бўларди». Шунингдек, у 2021 йилда Байденга совға қилинган энг қиммат буюм ҳисобланади.
Путин ва Байден ўртасидаги музокаралар 16 июнь куни Женевадаги La Grange вилласида ўтказилганди. Саммитнинг биринчи қисми тор доирада ўтказилган — унда президентлардан ташқари Россия ТИВ раҳбари Сергей Лавров ва АҚШ давлат котиби Энтони Блинкен иштирок этган. Иккинчи қисми кенгайтирилган таркибга ўтказилган. Умумий ҳисобда саммит 4 соатга яқин давом этган.
Саммит якунида президентлар совғалар алмашган: Байден Россия етакчисига Америка бизонининг биллур ҳайкалчаси ва авиатор кўзойнагини, Путин эса «Москва» номли ёзув тўпламини совға қилган.
Эслатиб ўтамиз, шу йили АҚШ президенти Жо Байден амалдаги раҳбар сифатида ўзининг илк чет элга сафарида Буюк Британия бош вазири Борис Жонсон билан учрашганди. Учрашув рамзи сифатида Байден Жонсонга Америкада мазхсус буюртма асосида ишлаб чиқарилган велосипед ва шлем совға қилган.
Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: