11:36 | 10.08.22
Байден альянс кенгайишининг афзаллиги ҳақида гапирди
АҚШ президенти Жозеф Байден мамлакатнинг Швеция ва Финляндиянинг NATO’га аъзолик аризаларини ратификация қилиш қарорини олқишлади. Бу ҳақда «CNN» хабар берди.
Америка етакчисининг фикрича, Шимолий Атлантика альянсида иштирок этиш уларни ҳар қачонгидан ҳам кучлироқ қилади. NATO’га кириш протоколларини имзолаш маросимида президент Байден, вице-президент Камала Ҳаррис, Финляндиянинг АҚШдаги Фавқулодда ва Мухтор элчиси ва Швециянинг АҚШдаги элчиси Карин Олофсдоттер иштирок этган.
«Швеция ва Финляндияда демократик институтлар ривожланган, кучли ва шаффоф иқтисодлар мавжуд. Улар NATO’нинг барча талабларига жавоб беради, бунга биз ишонамиз ва иттифоқимизни янада кучлироқ қилади, Америка хавфсизроқ бўлади», —деган Байден.
Президентга кўра, АҚШ Путиннинг Украинага бостириб кириши муносабати билан трансатлантик ҳамкорликка содиқдир.
«Путин Россияси Европада тинчлик ва хавфсизликка путур етказаётган бир пайтда, автократлар қоидалар асосида дунё тартибига қарши чиқаётган бир пайтда, трансатлантик альянснинг кучи ва АҚШнинг NATO’га содиқлиги ҳар қачонгидан ҳам муҳим. Босқин бошланганда Путин бизнинг қароримизни заифлаштира оламан деб ўйлаганди, аммо Финляндия ва Швеция туфайли NATO давлатлари сони 32 тага кўпайгач, биз ҳар қачонгидан ҳам кучлироқ бўлдик», — дейди АҚШ раҳбари.
Аввалроқ Путин NATO’ни Швеция ва Финляндияда база ўрнатишдан огоҳлантирганди. Шунингдек, Туркия Швеция ва Финляндиянинг NATO’га киришини қўллаб-қувватлаганди.
Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: