20:11 | 23.12.23

                       

Қашқадарёда 17 ёшли қизга никоҳ ўқиган диний вакилга чора кўрилди

Қизнинг тўйи ва бошқа маросимлар тўхтатилди.

Болалар омбудсмани Сурайё Рахмонова эрта никоҳлар ва мактаб ёшидаги қизларга нисбатан унаштирув маросимларини ўтказилиши каби салбий ҳолатлар юзасидан шу йилнинг 22-23 декабр кунлари Қашқадарё вилоятининг Кўкдала, Касби ва Косон туманларида ўрганишлар ўтказди.

Фото: Болалар омбудсмани

Бола ҳуқуқлари бўйича вакил иштирокида ўтказилган йиғилишларда эрта никоҳ ҳолатларининг олдини олиш ва бу борада масъуллар олдида турган муҳим вазифалар муҳокама қилинган. Шунингдек, Болалар омбудсмани шу кунларда ижтимоий тармоқларда эълон қилинаётган вояга етмаган қизларнинг турмушга берилгани ҳақидаги хабарларни ҳам ўрганди.

Фото: Болалар омбудсмани
Фото: Болалар омбудсмани

Вилоятда ташкил қилинган учрашувларга фарзандларини эрта турмушга бермоқчи бўлган ота-оналар ҳам чақиртирилиб, уларга эрта никоҳнинг салбий оқибатлари тушунтирилди.

Фото: Болалар омбудсмани

Бу ҳолатларга йўл қўйган ота-оналар Маъмурий ва Жиноят кодекслари билан белгиланган жавобгарликка тортилиши эслатилди.

Фото: Болалар омбудсмани

Бундан ташқари, Болалар омбудсмани унаштирув маросими ўтказилган деб ижтимоий тармоқларда хабар тарқаган ҳар бир қиз билан учрашиб, улар билан алоҳида суҳбат ўтказди.

Фото: Болалар омбудсмани

Ташриф давомида бугун, 23 декабр куни Косон тумани ҳокимлиги билан биргаликда тумандаги бир оилада 17 ёшли қизини тўйи белгиланганлиги аниқланиб, тўй ва унга боғлиқ барча маросимлар тўхтатилган. Шу билан бирга, ФҲДЁ томонидан қайд этилган никоҳ гувоҳномаси бўлмай шаръий никоҳ ўқиган диний вакилни жавобгарликка тортиш чоралари кўрилган.

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: