15:48 | 08.07.24

                       

Автомобилларга экологик стикер бериш қачондан бошланиши маълум бўлди

Ўзбекистонда автомобилларга экологик стикер бериш қачондан бошланиши маълум бўлди.

Ўзбекистонда «Экологик транспорт» тизимини жорий қилиш кечиктирилди. Вазирлар Маҳкамасининг 3 июль кунги қарори билан, тизим 2025 йилнинг 1 мартдан бошлаб йўлга қўйилади.

Ҳукуматнинг аввалроқ қабул қилинган қарорида бу муддат 2024 йил 1 июн деб кўрсатилганди.

«Экологик транспорт» тизими доирасида, барча тоифадаги автомототранспорт воситаларининг атмосфера ҳавосига зарарли таъсири бўйича нормативларга мослиги назорат қилинади.

Транспорт воситалари экологияга зарари даражасидан келиб чиқиб «қизил», «сариқ» ва «яшил» тоифаларга бўлинади, худди шундай, шаҳарлардаги ҳудудлар ҳам учта тоифага ажратилиб, атроф-муҳитга зарари юқори автомобилларнинг муайян зоналарга кириши чекланади.