15:46 | 19.07.24

                       

«Бахти Ташкентский»га доир очиқ суд жараёни тугаб, суд ҳукми эълон қилинди

«Бахти Ташкентский»га оид очиқ суд жараёни тугаб, суд ҳукми эълон қилинди. У ўта хавфли рецидивист деб топилган.

«Бахти Ташкентский» ва бошқаларга оид жиноят ишини кўриб чиқиш бўйича очиқ суд жараёни тугаб, суд ҳукми эълон қилинди.

Маълум бўлишича, 2024 йил 19 июль куни, Б. Қудратуллаев (Бахти Ташкентский) ва бошқаларга оид жиноят ишини кўриб чиқиш бўйича очиқ суд жараёни тугаб, суд ҳукми эълон қилинган.

Ушбу жиноят иши жиноят ишлари бўйича Шайхонтоҳур туман судининг раиси Т. Обидов раислигида биринчи инстанция судида кўриб чиқилган.

Суд ҳукмига кўра Б. Қудратуллаев (1971 йилда Тошкент шаҳрида туғилган, муқаддам судланган) Жиноят кодексининг 104-моддаси 3-қисми «г» банди, 109-моддаси 2-қисми, 165-моддаси 3-қисми «а», «в» бандлари, 168-моддаси 4-қисми «в» банди, 242-моддаси 1-қисми, 243-моддаси ва 276-моддаси 2-қисми «а», «б» бандларида назарда тутилган жиноятларни содир этганликда айбли деб топилиб, унга 20 йил муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланган. Жиноят кодексининг 34-моддасига асосан Б. Қудратуллаев ўта хавфли рецидивист деб топилиб, тайинланган жазони махсус тартибли колонияларда ўташ белгиланган. Жиноят кодексининг 96-моддасига мувофиқ Б. Қудратуллаевга жазони ўташ вақтида гиёҳвандликдан даволанишнинг мажбурий чоралари қўлланилиши белгиланган.

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: