14:38 | 27.10.23

                       

Бахтиёр Ибрагимов Ўзбекистоннинг Австриядаги янги элчиси бўлди

Шу вақтгача мазкур лавозимда Абат Файзуллаев фаолият юритган.

Бахтиёр Ибрагимов Ўзбекистоннинг Австриядаги фавқулодда ва мухтор элчиси этиб тайинланди. Бу ҳақда Dunyo ахборот агентлиги хабар берди.

Фото: Telegram

Элчи ТИВ тизимида 1992 йилдан иш бошлаган. Вазирлик марказий аппаратида, шунингдек, Ўзбекистоннинг АҚШ ва Жанубий Кореядаги элчихоналарида турли лавозимларда ишлаган.

57 ёшли Бахтиёр Ибрагимов мазкур тайинловга қадар 2017-2023 йиллар Ню-Йоркда Ўзбекистоннинг БМТдаги доимий вакили бўлган.

Бахтиёр Ибрагимов бу лавозимда 2020-2023 йилларда Вена шаҳрида элчи бўлиб ишлаган Абат Файзуллаевнинг ўрнини эгаллади.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ, Швеция ва Италияга Ўзбекистон янги элчи тайинлагани хабар қилинганди.

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: