13:37 | 06.02.24

                       

Бакалавриат бўйича 3 йиллик таълим дастурлари асосида кадрлар тайёрланади

Профессионал таълимдан сўнг олий таълимни давом эттириш имкониятлари янада кенгайтирилиб, 3 йиллик таълим дастурлари асосида амалий бакалавриат бўйича кадрлар тайёрлашни йўлга қўйилади. Президент бу бўйича қарорни имзолади.

«Таълим соҳасидаги ислоҳотларни жадаллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги Президент қарори қабул қилинди. Бу ҳақда «Huquqiy axborot» канали хабар берди.

Қарорга кўра, «Таълим соҳасидаги лойиҳалар маркази» лойиҳа офиси ташкил этилади. Лойиҳа офиси 2024 йилда қуйидагиларни амалга оширади, жумладан:

  • педагог кадрларни тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш тизимини таҳлил қилиш;
  • профессионал таълимдан сўнг олий таълимни давом эттириш имкониятларини янада кенгайтириш, 3 йиллик таълим дастурлари асосида амалий бакалавриат бўйича кадрлар тайёрлашни йўлга қўйиш;
  • таълим соҳасида хусусий сектор улушини янада ошириш учун зарур шарт-шароитлар яратиш.
  • 2024 йил 1-центябргача ўқувчилар (талабалар)нинг эгаллаган билимини ва педагогларнинг малакаларини баҳолаш тизими халқаро тажрибалар асосида такомиллаштирилади.

Шунингдек, 2024–2025 йилларда:

  • Профессионал таълим йўналишлари, мутахассисликлари ва касблари классификатори – Хизматчиларнинг асосий лавозимлари ва ишчилар касблари классификаторига, таълим дастурлари эса – янгиланган касбий стандартлар ва малака талабларига мослаштирилади;
  • камида 14 та профессионал таълим муассасаларининг фаолиятига тажриба-синов тариқасида халқаро таълим дастурлари, камида 10 та олий таълим муассасаси фаолиятига – замонавий бошқарув усуллари ва таълим сифатининг юқори стандартлари жорий қилинади;
  • педагогика, қишлоқ ва сув хўжалиги, техника, ахборот технологиялари ҳамда иқтисодиёт соҳасига оид таълим йўналишларининг халқаро аккредитациядан ўтказилиши таъминланади.

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: