12:33 | 01.04.24
«Хавотир олманг, ҳимоя ордерим борку». Бекободда уч марта ҳимоя ордери олган 28 ёшли аёл зўравонликлар ортидан вафот этди.
27 март куни соат 21:30ларда Бекобод туманида яшовчи 28 ёшли аёл 5-қаватидан ўзини ташлаб, ўз жонига қасд қилган. Бу ҳақда Бош прокуратура матбуот хизмати Bugun.uz’га маълум қилди.
Воқеа жойига Бекобод тумани прокурори, туман прокуратураси терговчиси, туман ИИБ бошлиғи ва бошқа тергов-тезкор гуруҳи аъзолари чиқишган. Воқеа жойини кўздан кечириш давомида марҳуманинг унинг телефони олинган. Унинг вафоти юзасидан суд-тиббий экспертиза тайинланган.
Маълумотларга кўра, аёлнинг оилавий шароити яхши бўлмаган.
«Яқинлари аёлнинг турмуши нотинч бўлганини, эри ваҳшийларча калтаклаб келганини айтди. 9 йиллик турмушнинг бор-йўғи 3 йилини эриникида яшаган. Лекин шу орада 3 марта ҳимоя ордери берилган бўлсаям зўравонга бирор чора кўрилмаган.
Марҳуманинг холаси ҳаммасига куёвни айбдор эканлигини айтиб, майитни ювишдан олдинги ҳолатини кўрсатди: даҳшат. Бутун баданда кўкармаган жой қолмаган.
6 ва 2 ёшли қизчаларини боқиш учун турли ёлланма ишларда ишлаб рўзғор тебратиб келаётган аёлни бир неча кун аввал эри яна бирга яшаш учун олиб кетган экан. Онасининг огоҳлантиришларига у ‘хавотир олманг, ҳимоя ордерим борку’ деб жавоб берган экан», — дейилади хабарда.
Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: